Гвардиола навбатдаги мағлубиятга қандай муносабат билдирди?
Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” чемпионатнинг 17-турида “Астон Вилла” меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бу манчестерликларнинг сўнгги 12 та учрашувда 9-мағлубияти бўлди.
Бош мураббий Хосеп Гвардиола мағлубиятга муносабат билдирди.
- Бугун биз ўтган мавсумдагидан яхшироқ ўйнадик. Лекин ҳозирги натижаларимиз умуман қониқарсиз. Бу ерда энг катта масала мен қўл остимдаги йигитлар билан вазиятни қандай яхшилай олишимда.
Ўз принципларимга содиқ қолишга, оддийроқ қарорлар қабул қилиш ва жамоанинг ўзига бўлган ишончини уйғотишга ҳаракат қиляпман.
Энди сафимизда бор футболчилар билан мураккаб вазифаларни бажаришимизга тўғри келади, - деди Хосеп Гвардиола.
Фикрлар