Гвардиола нега "Челси"ни бошқаришни хоҳламаган? Абрамович уни нақд 6 йил кутган
“Челси” клуби хўжайини Роман Абрамович 2010-2016 йиллар оралиғида испаниялик мураббий Хосеп Гвардиолани ўз жамоасига олиб келишга нақд 6 марта уринган. Аммо россиялик миллиардер ўз таклифларига нисбатан ҳар сафар рад жавобини олган.
The Athletic нашрининг ёзишича, Абрамовичнинг ишга ёллаш ва ишдан олиш маданияти Гвардиолага мос келмагани сабабли у ҳар сафар рад жавобини берган. Маълумки, Роман Абрамович анча қаттиққўл раҳбар ҳисобланади. Агар “Челси”да ишлар кўнгилдагидек кетмаса, у бош мураббийга вазиятни ўнглаш учун кўп вақт бериб ўтирмайди.
Ҳозирда “Челси”ни Томас Тухель бошқариб келмоқда. У январда истеъфога чиқарилган Френк Лэмпарднинг ўрнини эгаллади.
“Челси” 31 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 54 очко билан 5-ўринда бормоқда. “Аристократлар” Чемпионлар лигасида ҳам ярим финалга йўлланмани қўлга киритишди. Уларни бу босқичда “Реал” Мадрид кутмоқда.
Фикрлар