Гвардиола нега МЮ – “Ливерпуль” учрашувини томоша қилмаслигини айтди

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола бугун бўлиб ўтадиган “Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль” учрашувини томоша қилмаслигини айтди.

“Мен бу ўйинни кўрмайман. Мен “Аталанта”нинг ўйинини қайта кўришим керак”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида айнан “Аталанта”га қарши баҳс олиб боради. Таъкидлаш керакки, бергамликлар кеча А Сериянинг 8-турида “Лацио” билан 3:3 ҳисобида жанговор дуранг қайд этишган эди.