Гвардиола: Ўйинчиларни кўргани кўзим йўқ, улар ҳам мендан безор

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасида “Ньюкасл”га қарши ўтказилган ғалабали ўйиндан кейин шогирдларига икки кун дам беришга қарор қилди. Испаниялик мураббий буни қуйидагича изоҳлади.

- Жамоамиз ҳордиқ чиқариши учун икки кун вақимиз бўлади. Ҳамма уйига кетади. Мен ўйинчиларни кўргим келмаяпти. Улар ҳам мендан безор бўлган.  Икки кун бир биримиздан дам олиб, кейин ишга қайтамиз.

Халқаро танаффусгача олти кун ичида учта турнирда учта учрашувда майдонга тушишимиз керак. Бизни “Кристал Пэлас”, “Лейпциг” ва “Бёрнли” билан тўқнашув кутиб турибди. Бу баҳслар мавсумдаги имкониятларимизни белгилаб беради, - деди Хосеп Гвардиола.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Манчестер Сити” учта турнир – Англия чемпионати, мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигасида бош соврин учун курашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!