Гвардиола ўйланиб қолди

Яқинда Бразилия футбол федерациячи “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиолани келаси йили терма жамоани бошқаришга таклиф этаётгани ва унга йилига 12 миллион евро маош тўлашга тайёр экани ҳақидаги хабарлар тарқатилган эди.

“Манчестер Сити” мутасаддилари бундае тўғри хулоса чиқарган ҳолда жамоани муваффақиятли бошқариб келаётган испаниялик мутахассис билан янги битим бўйича музокараларни бошлаб юборди.

51 ёшли Гвардиоланинг раҳбарияти билан муносабатлари аъло даражада. Улар ёзда катта трансферлар учун пул ажратишга ваъда қилгани ва бош мураббий ҳозирги лойиҳани янада кучайтириш бўйича изланиш олиб бораётгани томонлар ҳамкорликни узоқ давом эттиришидан далолат бермоқда.

Гвардиоланинг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!