Гвардиола ўзига қандай футболчилар кераклигини айтди
"Манчестер Сити" жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола кўпроқ қандай типдаги футболчиларни трансфер қилиши ҳақида гапириб ўтди. Мутахассис учун энг муҳими - янги келганларнинг юқори техникага эга эканлиги.
"Менинг биринчи берадиган доимий саволим: "бу футболчи дриблинг қила оладими?". Мен фақат кучли дриблинг соҳибларини истайман.
Тўпни назорат қилиш ёки яхши пас беришни ўрганиб олиш муаммо эмас. Бироқ техника ҳақида бундай дея олмайман.
Алдаш қобилияти кучли бўлган ўйинчилар - ҳар бир жамоанинг энг кучли томонидир. Ҳозирги вақтда бу айни ҳақиқат", - дейди испаниялик мутахассис.
Фикрлар