Гвардиола ўзига қайси футболчи кераклигини айтди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоадан кетиши кутилаётган Фернандиньонинг ўрнини боса оладиган футболчи топди.

Гап шундаки, “шаҳарликлар” Фернандиньони жамоада қолишини истамоқда. Бироқ, бразилиялик ярим ҳимоячи мавсум якунланиши билан юртига қайтиб кетмоқчи. Шу боис, у янги шартномани қабул қилмаяпти.  

Агар вазият ўзгармаса, Гвардиола унинг ўрнига “Вест Хэм” етакчиси Деклан Райсни олиб келишни истамоқда. Испаниялик мураббий Деклан Райс кейин 5-10 йилда жамоа етакчисига айланишига ишонч билдиряпти.

22 ёшли англиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда премьер-лигада 29 та учрашув майдонга тушиб, иккита голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!