Гвардиола ўзига ёқмай қолган юлдузга чиқиш эшикларини кўрсатди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг энг қимматбаҳо юлдузларидан бири Раҳим Стерлингдан тезроқ қутилмоқчи.
Яқинда испаниялик мутахассис англиялик футболчи жамоа учун муҳим эканини айтганди. Энди у шогирди борасида фикрини ўзгартирди.
The Mirror нашрининг маълум қилишича, Гвардиола клуб раҳбариятидан Раҳим Стерлингни ёзда сотиб юборишни талаб қилмоқда. У кейинги мавсумда ҳужумкор футболчи хизматидан фойдаланмоқчи эмас.
Бунга мураббий ва футболчининг муносабати бузилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Гвардиола Стерлинг жамоанинг ички муҳитини бузаётганидан хавотирга тушган.
Стерлинг ўтган мавсумдан бошлаб, асосий таркибга киришга қийналмоқда. У жорий мавсумда атиги уч марта бошланғич таркибга киритилди.
Фикрлар