Гвардиола ўзини ёмонлаган футболчини "Манчестер Сити"га чақирди

 
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг мудофаа чизиғидаги муаммони ҳал этишга қодир тажрибали футболчини Германия чемпионатидан топди.
 
Испаниялик мутахассис "Бавария"да ўзи шуғуллантирган ҳимоячи Хольгер Бадштуберни яна ўз ёнига чақиряпти. "Манчестер Сити" бу футболчини мавсум охиригача ижарага олмоқчи.
 
 
Шуниси қизиқки, яқинда Бадштубер Гвардиола "Бавария"ни бошқарган вақтда унга ишонч билдирмаганини, ҳозир Мюнхен клубини бошқараётган Карло Анчелотти одамгарчилик нуқтаи назаридан испаниялик мутахассисдан устун эканини таъкидлаганди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!