Гвардиола: Погба бизга қарши майдонга тушушини хоҳлардим

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Погбанинг сўзларига ўз муносабатини билдириб ўтди.

Қайд этиш лозим, якшанба куни француз “Сити”га қарши учрашувда дисквалификация туфайли иштирок этолмайди.

- Умид қиламанки учрашув жароҳатларсиз ўтади. Погба бизга қарши майдонга тушушини хоҳлардим, чунки менга рақибимиз оптимал таркибда учрашувда иштирок этиши маъқулроқ.

Қандай бўлмасин, Погба айтган сўзлар жахл устида айтилганди деб ўйлайман. Шунга ишончим комилки, Погба ҳеч кимнинг жароҳат олишини истамайди, - дейди Пеп goal.com нашрига берган интервьюсида.

Маълумот ўрнида, Погба “шахарликларнинг” етакчиларига учрашувда жароҳат олишларини тилаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!