Гвардиола қандай вазиятда "Манчестер Сити"дан кетишини айтди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола қандай ҳолатда ўз лавозимини тарк этиши мумкинлигини айтди.

“Манчестер Сити” директорлар кенгаши раиси агар режа бўйича нимадир амалга ошмаса ёки биз керакли натижаларга эришишдан чарчасак менинг жамоадан кетишимдан хабардор. Мен эса воқеалар бундай тус олмаслиги учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан”, - дейди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, Гвардиола “шаҳарликлар”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жамоа билан 7та совринни қўлга киритди, шу жумладан 2 марта АПЛ чемпиони бўлди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!