Гвардиола қайси жамоалардан қўрқади?

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия премьер-лигасининг энг хавфли жамоалари номини айтди. Унинг таъкидлашича, Англия клублари орасида фақат иккита жамоа ҳимояга эътибор қаратмасдан фақат ҳужум қилади.

- Англия чемпионатидаги деярли барча жамоалар мустаҳкам ҳимояланади. Фақат “Ливерпуль” ва “Челси” бундан мустасно. Бу икки жамоа асосан ҳужум уюштиришга эътибор қаратади. Қолган жамоаларнинг ҳимоячисини ёриб ўтиш биз учун унча муаммо бўлмайди. Биз мунтазам гол уриш учун нима қилишимиз кераклигини билишимиз шарт.

Ўтган мавсумда ҳам биз кўп гол урдик. Таркибимизда ҳужумни тўғри ташкил қила оладиган маҳоратли футболчилар бор. Биз яхши ўйнаяпмиз, - деди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!