Гвардиола: Рақиблар "Манчестер Сити"ни ер юзидан йўқ қилиб юборишмоқчи

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг айтишича, бир қатор инглиз клублари "шаҳарликлар"ни лиганинг молиявий қоидаларини бузганликлари учун жазоламоқчи.

“Мен ҳар доим клубимни ҳимоя қиламан, айниқса шундай кунларда. Афтидан, ҳамма бизни Премьер-лигадан четлатилишимизни эмас, балки «Манчестер Сити»нинг ер юзидан йўқ қилинишини истаяпти. Ҳаммаси оддий, жамоамиз сўнгги пайтларда бошқалардан кўра кўпроқ муваффақиятли кунларни ўтказди”, - дея испаниялик мураббийнинг сўзларини келтирди Daily Mail.

“Манчестер Сити” АПЛнинг ўтган тўртта ўйинидан сўнг 12 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлар қаторида бормоқда. “Шаҳарликлар” бугун 5-тур доирасида ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!