Гвардиола “Реал” юлдузини чақиряпти

  • 11 январь, 2022, 09:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоасига “Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрични чорламоқда.

Испаниялик мутахассис хорватиялик футболчини ёзда мадридликлар билан амалдаги шартномаси якунланган пайт эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи.

“Қироллик клуби” 36 ёшли Модричнинг спорт формасини юқори баҳоламоқда ва унинг амалдаги шартномасини яна бир йилга узайтиришни режалаштирган.

Модрич 2012 йилдан бери мадридликлар шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Моҳир ўйинчи бу жамоа сафида кўплаб, совринларни хусусан “Олтин тўп”ни ҳам қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!