Гвардиола “Реал”нинг суперҳужумчисини олиш йўлини топди

TIGGO 2 PRO

“Манчестер Сити” таркибни янгилаш жараёнида ҳужум чизиғини янада кучайтириш йўлларини қидирмоқда. Хосеп Гвардиола анчадан бери қанот ҳужумчиси позициясига “Реал” вакили Родриго Гоэсни олиб келишни режалаштириб юрибди.

El Chiringuito нашри журналисти Эдуардо Инданинг маълум қилишича, бир муддат олдин “Манчестер Сити” мутасаддилари Родриго билан учрашган.

Суҳбат чоғида “шаҳарликлар” биразилиялик ўйинчини Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишга кўндиришга урингани айтилмоқда.

Манбага кўра, “Манчестер Сити” вакиллари Родригонинг розилигини олиш учун унга “Реал”дан олаётганидан каттароқ маош ва ўзи ёқтирган позицияда, яъни чап қанот ҳужумчиси сифатида тўп тепишини кафолатлаган.

Родригонинг мадридликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача давом этади. Бу ўйинчини олишни истаган клублар “Реал”га 100 миллион евродан кам бўлмаган маблағ таклиф қилиши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!