
Гвардиола Риконинг ягона камчилигини ошкор қилди
“Манчестер Сити” тарбияланувчиси Рико Льюис ўз ўйини билан мухлису мутахассислар назарига тушди. Англия Премьер-лигасининг айрим клублари 20 ёшли футболчини ўз таркибида кўришни истаяпти.
“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳимоячининг имкониятларига ва ўйинига баҳо бериб, шогирдини мақтади.
- Рико Льюис ўзига берилган барча вазифаларини ажойиб тарзда уддалаб келмоқда. Унинг ягона камчилиги – жуссасининг кичиклигида (бўйича 170 сантиметр). Агар бўйи чал баландроқ бўлганида, мен “Вау” бу қандай ўйинчи?” деб ҳайратга тушган бўлардим, - деди Хосеп Гвардиола.
Англиялик истеъдод эгаси 2022 йилнинг ёзида ёшлар жамоасидан асосий таркибга қабул қилинган. Шундан бери 20 ёшли ҳимоячи 95 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, бешта гол ва ўнта ассист қайд этди.
Комментарии