Гвардиола Родрини қийнаган рақибни олади

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоасида “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни кўрмоқчи.

Англиялик футболчи ўтган турда ўзаро учрашувда ўз ҳаракатлари билан “шаҳарликлар”нинг машғур юлдузи Родрини анча қийнаб қўйди.

Talksport нашрининг хабар беришича, Андерсон ўзига Манчестернинг ҳар икки клубидан қизиқиш борлигини билади ва улардан бирини танлаш керак бўлса, “Сити”га ўтишга мойиллик билдирган.

Қайд этилишича, “Манчестер Сити” Андерсонни узоқ муддатли истиқболда Родрининг ўрнини босувчи сифатида кўрмоқда.

23 ёшли Эллиот Андерсоннинг “Ноттингем Форест” билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Жорий мавсумда у Англия Премьер-лигаси ва Европа лигасида клуби учун 37 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!