Гвардиола: Сериал томоша қилишни яхши кўраман

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг севимли машғулоти ҳақида гапириб ўтди.

“Гольф – менинг энг севимли хоббийим. У футболдан кейинги менинг энг ёқтирган спорт турим. Менга уни томоша қилиш ёқади. Ёзда мен ҳам ўйнашим мумкин, афсуски бунга вақтим етмайди. Бундан ташқари фильм ва сериаллар кўришга ҳам қизиқаман”, - дейди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, Гвардиола “Манчестер Сити”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!