Гвардиола шу кунгача фаолиятида бундай ҳолатга тушмаганди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола фаолияти давомида биринчи марта бир мавсумда кетма-кет 3 та сафар учрашувида мағлуб бўлди.

Испаниялик мутахассис бошқарувидаги “Сити” кеча "Саутгемптон"га (0:1) ютқазган бўлса, ундан аввалроқ "Челси" (1:2) ва "Манчестер Юнайтед"га (0:2) ҳам имкониятни бой берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола "Манчестер Сити"ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. У бундан аввал "Барселона" ва "Бавария"да фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!