Гвардиола Сильванинг кетаётганини тасдиқлади

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жорий мавсум якунлангач испаниялик ярим ҳимоячи Давид Сильва жамоадан кетишини тасдиқлади.

“Давид жорий мавсум якунлангач жамоадан кетади. У жамоадаги сўнгги ўйинларини мухлисларсиз ўтказиши жудаям афсусланарли. Аммо, клуб унга мухлислар билан муносиб хайрлашиши учун шароит яратиб беришига умид қиламан. Сильва бунга муносиб”, - дейди Гвардиола.

Маълумот учун, Давид Сильва “Манчестер Сити”да 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум АПЛда 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)