Гвардиола "Сити" билан келишувга эришди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга жуда яқин турибди.

The Telegraph нашрининг ёзишича, 49 ёшли испаниялик мутахассис “шаҳарликлар” билан 2021 йилга қадар тузилган шартномани узайтириш бўйича деярли келишувга эришган.

Гвардиола “Манчестер Сити”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. “Шаҳарликлар” унинг бошқарувида икки марта Англия чемпионлигини, икки марта Англия Суперкубогини, уч марта Англия лига кубоги ва бир марта Англия кубогини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!