Гвардиола
Ads

Лиссабоннинг “Бенфика” клуби ярим ҳимоячиси Флорентину фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Record нашри тарқатган хабарга кўра 20 ёшли португалиялик футболчига “Манчестер Сити” жиддий қизиқиб қолган. Хатто, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб скаутларига Флорентинуни кузатишни буюрган. “Шаҳарликлар” уни келгуси йил ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Унинг трансфери эса 15 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Флорентину жорий мавсум “Бенфика” сафида жами 5та ўйинда майдонга тушди.