Гвардиола "Сити" тарихидаги энг муҳим воқеа қайсилигини айтди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар” тарихидаги энг муҳим воқеа қайси эканлигини айтди.

“Бу клуб тарихидаги энг муҳим воқеа бу жамоага соврин келтирган 2012 йил Агуэронинг КПР дарвозасига урган голидир. Бу хатто Чемпионлар лигасидаги ғолибликдан ҳам муҳимроқ. Чунки бу бир мавсумда 4 та соврин ютгандан ҳам аҳамиятлироқ эди”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг 13 май куни бўлиб ўтган АПЛнинг сўнгги турмда  КПРга қарши майдонга тушган “Сити”ни фақат ғалаба қониқтирар эди. Акс ҳолда чемпионлик МЮ га насиб этарди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасигача “шаҳарликлар” 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришаётган эди. Бироқ, 92-дақиқада Эдин Жеко ҳисобни тенглаштирди, орадан 2 дақиқа ўтиб эса Агуэро ғалаба голини киритди ва “Манчестер Сити”га олтин медалларни келтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!