Гвардиола “Сити”да кимларни ўйнатишини айтди

 “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола қишки трансферлар мавсумида янги футболчилар олинмаслигини маълум қилди.

- Январда трансфер бўлмайди. Қўл остимда барча совринлар учун кураша оладиган фантастик таркиб бор. Яхши ўйнаётган футболчилар майдонга тушишда давом этади. Хатосиз ўйнаётган ўйинчилар, айниқса, ҳимоячилар жуда қиммат туради. Ана шундай футболчилар жамоада қолади.

Мен ўйинчиларнинг айни пайтдаги ҳолати бўйича баҳолайман. Жон Стоунз илгари яхши ўйнаган. У мен учун қадрли футболчи. Кейин жароҳат ва шахсий муаммоларга дуч келди. У ҳаммасини енгиб ўтди ва ҳозир курашга тайёр. Унга жамоада яна ўзини кўрсатиши учун имкон берамиз, - деди Хосеп Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!