Гвардиола "Сити"га зўр ҳужумчи топди!
“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала клуб билан шартномасини узайтирмаса, ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этади.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, аргентиналик ҳужумчига Англия премьер-лигаси грандидан жиддий қизиқиш мавжуд. Аниқроғи, Паулони "Манчестер Сити" ўз сафида кўрмоқчи. “Шаҳарликлар” Дибалага йилига ўн миллион евро маош оладиган фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр. Уни шахсан "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола таркибда кўришни хоҳламоқда.
Аввалроқ Дибала "Ливерпуль" билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айтишларича, футболчи ушбу трансфер бўйича олдиндан розилик берган.
Фикрлар