Гвардиола “Сити”ни кучайтиради

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага “Эвертон” ҳимоячиси  Люка Динни таклиф этишга қарор қилди.

Бу футболчи ёзда клубдан кетиши мумкин бўлган Бенжамин Менди ва Александр Зинченконинг ўрнини босиши керак бўлади.

Ўз навбатида, “Эвертон” ҳам франциялик футболчини ўз таркибида сақлаб қолиш учун унга маоши оширилган узоқ муддатли янги шартнома тайёрлаяпти. Диннинг ҳозирги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!