Гвардиола “Сити”ни кучайтирадиган ўйинчи топди

Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар вақтида жамоасига “Наполи” ярим ҳимоячиси Фабиан Руисни олиб келмоқчи.

Маълумотларга қараганда, “Манчестер Сити” бош мураббийи анчадан бери испаниялик футболчининг ўйинларини кузатиб келади. 2019 йилдан ҳам Гвардиола ўз ҳамюртини “шаҳарликлар” сафига чорлаган эди, бироқ ўшанда трансфер охирига етмай қолган.

Руис неаполликлар билан амалдаги шартномаси келаси йил якунланади. Агар томонлар жорий мавсум охиригача келишувга эриша олмаса, “Наполи” уни ёзда бошқа клубга сотиб юборади. Ҳозирча, испаниялик ярим ҳимоячи ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас ва мавсум якунланиши билан бошқа чемпионатга кўчиб ўтишни истаяпти.

“Наполи” сафида тўртинчи мавсумини ўтказаётган Руис А Серияда 22 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига олтита тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!