Гвардиола “Сити”ни қайта қуради. Келадиган футболчилар номи аниқ бўлди

Бу йил чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмаган “Манчестер Сити” таркибида сезиларли ўзгаришлар бўлади.

Хосеп Гвардиола жамоани ўтган йили тарк этган Венсан Компани ва бу йил “Бавария”га ўтиб кетган Лерой Сане ва шартномаси якунланган Давид Сильва ўрнига зудлик билан кучли футболчиларни олиш кераклигини, шунингдек Фернандиньо ва Агуэрони жамоада қолишга кўндириш лозимлигини таъкидламоқда.

Ҳозирча, Гвардиола клуб раҳбариятидан “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали ва “Бавария”нинг универсал футболчиси Давид Алабани трансфер қилишни сўрамоқда.

387028

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)