Гвардиола "Сити"нинг мағлубиятидан сўнг нималар деди?
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола кеча "Кристал Пэлас"га (0:2) қарши ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Кўп нарса нотўғри кетди. Биз тез гол ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, аммо бизнинг футболчи майдондан четлатилди. Бундан ташқари ҳакам яна бир нечта тушунарсиз қарорлар чиқарди. Мухлислар бизга ёрдам беришди, лекин, афсуски, йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик.
Жонни Эванс бугун худди шундай қоидабузарлик учун сариқ карточка олди. Бу ҳакамнинг қарори. Ҳаммаси ҳакамга боғлиқ”, - деди испаниялик мутахассис.
Фикрлар