Гвардиола Торресни "Сити"га олиб келадими?
"Манчестер Сити" клуби "Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торресга қизиқиб қолди. Бу ҳақда Superdeporte нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола 22 ёшли испаниялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ жамоага олиб келмоқчи. У Торресни жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан Эмерик Ляпорт ўрнига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.
Таъкидлаш керакки ушбу футболчига шунингдек "Барселона" ҳам қизиқмоқда.
Маълумот учун, Торрес жорий мавсум “Вильярреал” сафида жами 18 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар