Гвардиола "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

ЕЧЛ чорак финалининг дастлабки учрашувида "Манчестер Сити" сафарда "Тоттенхэм"га (0:1)га ютқазиб қўйди. Ўйиндан сўнг "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда яхши ўйин кўрсатдик, рақибга кам имконият бердик. Ўйинни кўп қисмини назорат қилдик, рақибни кўп югуришга мажбур этдик. 

Ёмон ўйнадик деб ўйламайман. Айниқса, иккинчи бўлимда  зўр ўйнадик. Бу яхши натижа. Ўтган йилгига нисбатан. 

Де Брюйнени захирада қолдириш бу тактик жиҳатдан қарорим эди. Икки таянч ярим ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилгандим. 

0:0дан 0:1 яхшироқ,  чунки нима қилиш кераклигини билиб турасан. Мен шуни биламанки, биз бу ўйинда жуда яхши ўйнадик", - деган Гвардиола сўзларидан келтирмоқда BBC.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!