Гвардиола трансфер бозорини “портлатмоқчи”!
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасида муваффақият қозониш учун жамоанинг ҳужумкорлигини кучайтириш лозим, деб ҳисоблайди.
Шунинг учун “шаҳарликлар” ёзда иккита юлдузни трансфер қилишни мўлжаллаяпти. Асосий нишон сифатида “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холанд белгиланган.
Шунингдек, Гвардиола майдон марказидаги устунликни таъминлаш ва ҳужумлар ташкил этиш вазифасини “Барселона” вакили Френки де Йонгга топширмоқчи. Бу ҳақда Британиядаги машҳур The Sun нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга қараганда, Холанд “Манчестер Сити”га кўчиб ўтиш бўйича дастлабки розилигини берган. Гвардиола норвегиялик ҳужумчининг келишига шубҳа қилмаяпти.
“Шаҳарликлар” ёзда “Барселона” мутасаддиларини нидерландиялик ярим ҳимоячини сотиб юборишга кндиришига ҳам ишоняпмоқда.
Фикрлар