Гвардиола у билан хайрлашишга тайёр
“Манчестер Сити” мутасаддилари жамоанинг тажрибали ўйинчиси Фернандиньонинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Улар янги мавсум олдидан 36 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячининг ўрнини босишга қодир ёш ва чаққон ўйинчи олишни режалаштирган.
Фернандиньо 2013 йилдан бери “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Тажрибали футболчи майдон маркази ва ҳимояда ишончли ўйнай олади. Унинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунланади.
Катта эҳтимол билан ўйинчининг ўзи янги битим талаб қилмайди. У жорий мавсумда барча турнирларда 23 маротаба майдонга тушиб, битта тўп киритди ва иккита ассистни амалга оширди.
Фернандиньо Англияга келгунга қадар, Донецкнинг “Шахтёр” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Аввал ўз юртида “Атлетико Паранаэнсе” клубида ўйнаган.
Фикрлар