Гвардиола уч нафар суперфутболчини нишонга олди

“Манчестер Сити” раҳбарияти қишки трансферлар вақтида янги ўйинчи олмасдан, асосий эътиборини ёзги харидларга қаратадиган бўлди.

Ёзда Хосеп Гвардиола трансферлар учун 200 миллион фунтга эга бўлади. Испаниялик мураббий ҳозирдан бу сумма қайси футболчиларга сарфланишини аниқлаб олди.

Маълумотларга қараганда, Гвардиола ёзги трансферлар вақтида жамоага биринчи навбатда  Эрлинг Холанд, Ромелу Лукаку ва Дарвин Нуньес каби ҳужумчиларни олиб келишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, бош мураббий чап қанот ҳимоячига ҳам янги ўйинчи қидирмоқда. Александр Зинченко ва Бенжамин Менди Гвардиола кутган ўйинни намойиш қила олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!