Гвардиола учта футболчи танлади

Ёзда “Манчестер Сити”дан кетадиган футболчилар сафи кенгайиб бормоқда. Клуб тарихидаги энг зўр тўпурар Серхио Агуэро ортидан ярим ҳимоячи Фернандиньо ҳам жамоани тарк этадиган бўлди.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола бразилиялик футболчининг ўрнини босишга қодир футболчини танлаши керак.

Ҳозирча, манчестерликлар бу ўринга “Шеффилд Юнайтед” вакили Сандер Берге, “Боруссия М” жамоаси етакчиси Денис Закариё ва “Спортинг” ярим ҳимоячиси Жоау Пальинья каби футболчиларни мўлжалламоқда.

Фернандиньо узоқ муддат “Сити”нинг энг фаол ўйинчиси бўлган. Унинг ўрнига келадиган футболчи ҳам рақиб ҳужумларини бузишдан ташқари, жамоага етакчилик қилиш, ўткир ҳужумларни бошлай олиши керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)