Гвардиола ва унинг штаби "Сити"га қўйилган тақиқ олиб ташланганига қандай реакция билдирди (ФОТО)

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг еврокубоклардан четлатилгани ҳақидаги қарор Халқаро спорт арбитраж суди томонидан бекор қилингач, дарҳол ўз муносабатини билдирди.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга қараганда, испаниялик мутахассиснинг ассистенти Манель Эстиарте инстаграмдаги саҳифасига суд қарорини жонли эфирда томоша қилаётган “Сити” мураббийлар штаби суратини жойлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА 2012-2016 йилларда молиявий фэйр-плей қоидасини бузгани учун “Манчестер Сити”ни 2 йилга еврокубоклардан четлатиш ҳақида қарор чиқарган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!