Гвардиола: Вальверденинг "Барселона"да қолганидан хурсандман

  • 3 июнь, 2019, 13:03
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола “Барселона” устози Эрнесто Вальверде ҳақида гапириб ўтди.

“Дўстлигимизни инобатга олмай гапирганда, Вальверде ажойиб мураббий. Эрнесто жуда яхши ишларни амалга оширди. У Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди, бироқ бу ҳаммада содир бўлиши мумкин.

У кетма-кет икки карра Испания чемпиони бўлган ва ажойиб ўйин кўрсатаётган жамоани бошқармоқда. Унинг жамоада қолишидан хурсандман. “Барселона” ўз услубига содиқ қолишда давом этмоқда”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” раҳбарияти Чемпионлар лигаси ва Испания кубогидаги муваффақиятсизликлардан сўнг Вальвердени истеъфога чиқариши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!