Гвардиола Венгер билан "Арсенал"га ўтиш борасида гаплашганини айтиб ўтди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчилик фаолияти давомида Арсен Венгернинг қўл остида ишлашни хоҳлаганини айтиб ўтди.

- Ўша даврларда Венгернинг жамоасида тўптепишни хоҳлардим. Бу борасида Арсен билан унинг уйида гаплашганмиз.

Ўзимнинг мақсадларим ва премьер-лигада тўп суриш ниятим борлигини айтиб ўтгандим. Бу таклифни Арсен рад этганди. Бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмаган, албатта, нима сабабдан рад жавобини олганимни тушунаман. Венгернинг жамоаси таркиби юқори даражада ташкиллаштирилганди.

Агар хозирги “Манчестер Сити”нинг ўйин услуби “Арсенал”нинг 20 йил олдинги майдондаги ҳаракатларига ўхшаш деган сўзлар мени хурсанд қилади, - дея Пепнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!