Гвардиола Холанд бўйича хунук хабар айтди

“Манчестер Сити”га келганидан буён кетма-кет икки маротаба Англия Премьер-лигасининг энг зўр тўпурари бўлган Эрлинг Холанд ҳали янги мавсумга тўлиқ тайёр эмас.

Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола норвегиялик футболчининг аҳволи яхши эмаслигини айтиб, мухлисларни хавотирга солди.

Эрлинг ўзини ёмон ҳис қиляпти. Уни хавфга қўйишни истамаймиз. Лекин эртами-кечми, у машғулот ва ўйинларда олдинга қадам ташлашига тўғри келади. Чунки мавсум яқинлашиб қолди.

Биз унинг саломатлигини хавфга қўйиб, узоқ муддатга йўқотишни хоҳламаймиз. Бу янада катта муаммо туғдиради, - деди Хосеп Гвардиола.

“Шаҳарликлар” Холандни икки йил муқаддам “Боруссия Дортмунд”дан 60 миллион еврога трансфер қилганди. Манчестерликлар таркибида Эрлинг барча турнирларда 98 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 90 та гол ва 15 та ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!