Гвардиола Холанд ва Де Брюйненинг "Астон Вилла"га қарши ўйнамаганига изоҳ берди
Англия Премьер-лигасининг 31-турида "Манчестер Сити" "Астон Вилла"ни ўз майдонида меҳмон қилиб, йирик 4:1 ҳисобида ютди. Ўийнда Фоден хет-трик қилишга муваффақ бўлди. Шунингдек, Родри битта гол муаллифига айланди. Дуран бўлса жавоб қайтарди.
Ушбу учрашувда "шаҳарликлар"нинг етакчи футболчилари - Холанд ва Де брюйне иштирок этмади. Гвардиола нега улар мазкур баҳсни ўтказиб юборганини тушунтирди.
"Холанд ва Де Брюйне дам олишди. Бизга бир неча кун олдин бўлиб ўтган Лондоннинг "Арсенал" жамоаси билан ўйиндан кейин янги куч керак эди. Тақвим мени шундай қилишга мажбур қилди", - деб испаниялик мутахассиснинг сўзларини BBC.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Манчестер Сити" 67 очко жамғариб, чемпионат турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар