Гвардиола Холандга етишмаётган жиҳатни маълум қилди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола шогирди Эрлинг Холанднинг сўнгги пайтлардаги омадсиз натижалари борасида фикр билдирди.

"Уни жамоага мослаштиришга қаратилган ҳаракатларимиз давом этмоқда. Агар рақиб ўз жарима майдони ичига қамалиб олса, ҳужум уюштириш янада қийинлашади. Биз Холанд кўпроқ пас билан ўйнашига эришишимиз лозим.

МЮга қарши беллашувда у тўп билан етарлича муомала қилди, аммо дарвозага яқин ҳудудда эмас. Биз ечим излашимиз керак ва буни уддалашимизга ишонаман",-деди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, Эрлинг сўнгги уч ўйинда рақиблар постига йўл топа олмади. "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда эса, де Хеа дарвозаси томон иккита ноаниқ зарба йўллади, холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!