Гвардиола: Янги мавсумни нолдан бошлаймиз

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола яна бир бор клубда қолишини таъкидлади.

“Бизда бешта ажойиб рақобатчи бор ва шу боисдан ҳам премьер-лига дунёдаги энг қийин мусобақалардан бири ҳисобланади. Келаси мавсумни нолдан бошлаймиз, кўрамиз нималар содир бўлади.

Клопп билан рақобат? Орамизда соф рақобат бор. “Ливерпуль” жуда кучли, улар Европа чемпионлари ҳисобланишади”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” якунланган мавсум АПЛда чемпион бўлди, “Ливерпуль” эса Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!