Гвардиола ёзги трансферлар даврида қайси чизиқларга футболчи сотиб олмоқчи?
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола 2020 йилги ёзги трансферлар режасини тузишни бошлаб юборди.
The Athletic нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассис янги мавсум олдидан “шаҳарликлар”нинг 3 та позициясига янги футболчи олиб келмоқчи. Гап чап қанот ҳимояси ва марказий ҳимоя ҳақида кетмоқда. Агар Лерой Сане "Бавария"га кетса, у ҳолда таркибга янги қанот ҳужумчиси ҳам олиб келиниши керак бўлади.
Бундан ташқари Гвардиола “Арсенал”га кетиши кутилаётган Микель Артета ўрнига ўзига муносиб янги ассистент топиши ҳам керак.
Агар “Сити” раҳбарияти Пепнинг юқоридаги барча талабларини бажарса, у жамоа билан амалдаги шартномасини узайтиришга тайёр.
Фикрлар