Гвардиола "Юнайтед"га қарши ўйин ҳақида: Кўплаб хатога йўл қўйдик

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 9-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалаба (6:3) ҳақида фикр билдирди.

"Биз самарали ҳаракат қилдик ва кўплаб голлар урдик, аммо барибир ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик, хатоларга йўл қўйдик. Биз ўз ўйинимизга янада қўшишимиз керак. Биз оддий нарсаларда хатога йўл қўймоқдамиз. Ўйлайманки, бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қилишимиз ҳам мумкин", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради "Sky Sports".

"Сити" 20 очко жамғариб, турнир жадвалида фақат "Арсенал"дан (21 очко) ортда қолган ҳолда, иккинчи ўринда бормоқда. "Манчестер Юнайтед" 12 очко билан олтинчи ўринни банд этган.

“Шаҳарликлар” кейинги турда 8 октябрь куни “Саутгемптон”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!