Гвардиоладан кутилмаган юриш. “Сити”га икки вундеркинд келмоқда

“Манчестер Сити” қишки трансферлар вақтида Бразилиядан икки футболчини олиб келишга қарор қилди.

Хосеп Гвардиола жамоаси 17 яшар футболчилар – ярим ҳимоячи Метиньо ва ҳужумчи Кайку учун “Флеминенсе”га 10 миллион евро тўлашга розилик берди.

Келажак учун харид қилинаётган бу футболчилар Европа футболига мослашиб олгач, жамоага катта фойда келтириши кутилмоқда.

Кайкуга “шаҳарликлар”дан ташқари Донецкнинг “Шахтёр” жамоаси ҳам 5 миллион евро тўламоқчи эканини билдирганди. Бироқ бразилияликлар бу жамоа сўровига рад жавобини берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!