Гвардиолага Мбаппе ва Холанд керак эмас. У “авлиё” ҳужумчи топди

“Манчестер Сити” ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Серхио Агуэро ўрнини боса оладиган тўпурар қидирмоқда.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, Хосеп Гвардиола Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд сингари трансфери қиммат ва маоши катта тўпурарлар ўрнига “Саутгемптон”да тўп тепаётган Дэнни Ингзни олишни маъқул кўрмоқда.

Англиянинг ҳужумчининг “авлиёлар” билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ярмида якунланиши боис ёзда уни арзон нархда трансфер қилиш имконияти бўлади.

Дэнни Ингз охирги уч мавсумда Англия премьер-лигасида жами 37 та гол уриб, саккиз марта жамоадошларига голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!