Гвардиолага Хитойдан ёрдамчи келади

CHERY AUTO

Испаниялик мураббий Хуанма Мануэл Лильо янги мавсумда "Манчестер Сити"да фаолиятини давом эттириши мумкин.

Tecno

Marca нашри манбасига кўра, айни дамда Хитойнинг "Циндао Хуанхай" клубини бошқариб келаётган Лильо "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиолага ассистент бўлиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, мутахассис Осиё клубини онасининг соғлиғи сабаб тарк этишни режалаштирмоқда.

Лильо мураббийлик фаолияти давомида "Сарагоса", "Реал Сосьедад", "Альмерия", ва "Виссел Кобе" сингари клубларни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!