Гвардиолага хушхабар

Англия премьер-лигаси коронавирус туфайли бир неча ўйинчилари бекор қилганидан хабарингиз бор.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам вирус юқтирганликда гумон қилинди. Унинг биринчи тести шубҳали натижа берди. Шифокорлар испаниялик мутахассисни қайта текширувдан ўтказиб, тест олди.

Иккинчи тест натижаси Гвардиолани хурсанд қилди ва унга коронавирус аниқланмади. Энди 50 ёшли мураббий “Ньюкасл” билан бўладиган навбатдаги тур ўйинида шогирдларини майдонга ўзи олиб тушади.

Аввалроқ, Гвардиоланинг ўзи клубнинг бир неча ходими коронавирус юқтиргани ҳақида хабар берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!