Гвардиолага янги футболчи керак эмас

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг айни дамдаги таркибидан кўнгли тўқ эканлигини ва “шаҳарликлар” қишда янги футболчи сотиб олмасликлари ҳақида гапириб ўтди.

“Мени қўл остимдаги футболчилардан кўнглим тўқ. Мен уларга тўлиқ ишонаман. Қишки трансфер вақтида янги футболчи сотиб оламиз деб ўйламайман.

Яна бир ойдан сўнг Жесус ҳам таркибимизга келиб қўшилади. Бизда яна битта ҳужумчи пайдо бўлади. Мен бундан жудаям ҳурсандман” – дейди Гвардиола Independent нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” ёзда 19 ёшли бразилиялик футболчи - Габриэль Жесус билан шартнома имзолаган эди. Унга кўра футболчининг январда “Манчестер Сити” таркибига келиб қўшилиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!