Гвардиоланинг Манчестердаги келажагига аниқлик киритилди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани боис ЕЧЛ ўйинларидан икки йилга четлатилганига қарамай "шаҳарликлар" бошқарувидан кетмоқчи эмас. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.
49 ёшли мутахассис шартномаси якунига қадар Манчестерда қолишни режалаштирмоқда. Қайд этиш жоиз, "Сити" рахбарияти УЕФАнинг қарори устидан Халқаро спорт арбитраж судига мурожаат қилган ва улар шу йўл орқали жазодан қутилиб қолишга ҳаракат қилишмоқда.
Фикрлар